“Ҳазрати Муҳаммаднинг (алайҳиссалом) одам боласи бўлгани бутун инсониятга фахрдир. Чунки у зот умумий бўлса-да, ўн тўрт аср аввал шундай қонун ва асосларни келтирдики, биз оврупаликлар икки минг санадан кейин уларнинг қиймати ва ҳақиқатини англаб етсак, энг масъуд, энг саодатли насллар бўламиз”.
Шебол, файласуф
––––––––––––––––––––
“Агар кишининг буюклиги унинг қилган ишларига, қозонган зафарларига, имконияти оз бўлса-да, кўп иш қилганига қараб баҳоланадиган бўлса, Муҳаммад (алайҳиссалом) инсонларнинг энг буюгидир. Пайғамбар, нотиқ, даъватчи, қонуншунос, жангчи, қалбларнинг ҳимоячиси, ғоялар тарғиботчиси, имом, давлат арбоби, ер юзининг йигирма минтақасида Исломиий салтанат қура олган... Муҳаммад (алайҳиссалом) ана шундай зот эди! Унга ҳеч қайси буюк инсон тенглаша олмайди! Наҳотки у ўлчовларга сиғса?!”
Ламартин, франсуз олими
––––––––––––––––––––
“У бир пайтнинг ўзида ҳам Папа, ҳам Сезар эди. Аммо Папа бўлиб, унда Папанинг иддаолари йўқ эди. Сезар бўлиб, унда Сезарнинг беҳисоб лашкари ҳам йўқ эди. Агар бирон бир шахс мунтазам қўшинсиз, тансоқчиларсиз, саройларсиз, давлат даромади (солиқларсиз), мен Унинг изни-ихтиёри билан бошқардим, дея олса, унда у Муҳаммаддир (алайҳисссалом). Чунки унинг қўлида ҳеч қандай бошқарув воситаларисиз ва асосларисиз ҳокимият бор эди”.
Аннай Безант, ҳинд олими
––––––––––––––––––––
“Ҳазрати Муҳаммад (алайҳиссалом) ҳақида гапирганларимиз бир нуқтада тўпланади. У ҳам бўлса, бу зотнинг хулқ-атвори юксаклиги, ахлоқининг покизалигидир. Булар шундайин улуғ фазилатларки, у замондаги маккаликлар орасида жуда нодир эди”.
Вилям Муир, Оврупа шарқшунос олими
––––––––––––––––––––
“Машур пайғамбарлар ва фотиҳлар орасида ҳаёти Ҳазрати Муҳаммаднинг (алайҳиссалом) тарихидек энг кўп ва барча нуқталарда батафсил ўрганилган шахс йўқ”.
Жон Девенпорт, инглиз олими
––––––––––––––––––––
“Муҳаммад (алайҳиссалом) тарғиб қилган ғояларнинг жозибаси унинг издошларини Пайғамбар шахсияти сари тортаверади. Зеро, у одамларни ақл-идрок ва дин билан бошқарган эди”.
Эдвард Гиббон, инглиз олими
––––––––––––––––––––
“Муҳаммаднинг (алайҳиссалом) зафар-ютуқлари унинг буюклигига далолатдир. Бундай мақом-мартабага эришган бошқа шахс Ғарбда маълум эмас. Уни сеҳргарликда айблаш мақсадига эришолмай, ноилож қолган одамнинг чиранишидир”.
Вилям Монтгомери, Оксфорд университети профессори
Манба: islom.uz
📖 Муслим Кундалиги 📖