HIDOYAT

@Hidoyat_Kanali Нравится 0
Это ваш канал? Подтвердите владение для дополнительных возможностей

«Ва эслатгин. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур» (Зориёт сураси, 55-оят).
⬇Бизнинг каналлар:
@MuslimKundaligi
@Jannat_Gullari
@Islomiy_Suratlar
Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия


Гео канала
Узбекистан
Язык канала
Узбекский
Категория
Религия
Добавлен в индекс
29.08.2017 13:18
реклама
TGAlertsBot
Мониторинг упоминаний ключевых слов в каналах и чатах.
Telegram Analytics
Подписывайся, чтобы быть в курсе новостей TGStat.
TGStat Bot
Бот для получения статистики каналов не выходя из Telegram
424
подписчиков
~0
охват 1 публикации
~7
дневной охват
N/A
постов в день
N/A
ERR %
4.67
индекс цитирования
Репосты и упоминания канала
391 упоминаний канала
0 упоминаний публикаций
14 репостов
📚 Qalb sahifalari 🌙
ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!
Ilm chashmasi
ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!
Ziyo.uz
Гўзал тиловат
orifon.uz
Mirarab.uz | Расмий канал
📚 Qalb sahifalari 🌙
ilm.uz
ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!
Ziyo.uz
Mirarab.uz | Расмий канал
📚 Qalb sahifalari 🌙
Mirarab.uz | Расмий канал
📚 Qalb sahifalari 🌙
ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!
Ziyo.uz
ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!
ilm.uz
Гўзал тиловат
📚 Qalb sahifalari 🌙
Mirarab.uz | Расмий канал
ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!
ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!
Mirarab.uz | Расмий канал
📚 Qalb sahifalari 🌙
Ziyo.uz
Mirarab.uz | Расмий канал
📚 Qalb sahifalari 🌙
ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!
Гўзал тиловат
Mirarab.uz | Расмий канал
ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!
📚 Qalb sahifalari 🌙
Ziyo.uz
📚 Qalb sahifalari 🌙
ilm.uz
ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!
Mirarab.uz | Расмий канал
📚 Qalb sahifalari 🌙
Ziyo.uz
Каналы, которые цитирует @Hidoyat_Kanali
Зикр аҳлидан сўранг
Mehrob.uz
Ziyovuddin Rahim
Islam.uz
Siyrat.uz. / Uyda siz bilan!
Fotiha.uz
QURAN.UZ
orifon.uz
Муслим Кундалиги
Muslimaat.uz | Uyda siz bilan!
Mubashshir Ahmad
Mehrob.uz
?JANNAT GULLARI
Islom.uz
info.islom.uz
Hilol Nashr nashriyot-matbaasi
hadis.islom.uz
fiqh.uz
Bintu Sodiq | Uyda siz bilan!
arabic.uz (hikmatlar)
ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!
Муслим Кундалиги
Муслим Кундалиги
Муслим Кундалиги
Муслим Кундалиги
Муслим Кундалиги
?JANNAT GULLARI
Муслим Кундалиги
Муслим Кундалиги
Муслим Кундалиги
Муслим Кундалиги
Муслим Кундалиги
Муслим Кундалиги
Masjid_uz
Муслим Кундалиги
ISLOM YULDUZI✔️
orifon.uz
Муслим Кундалиги
Муслим Кундалиги
Муслим Кундалиги
Муслим Кундалиги
Муслим Кундалиги
👑🌸 SOLIHAM 🌸👑
ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!
Муслим Кундалиги
Муслим Кундалиги
Муслим Кундалиги
Муслим Кундалиги
Последние публикации
Удалённые
С упоминаниями
Репосты
HIDOYAT 22 Aug 2018, 13:49
HIDOYAT 20 Aug 2018, 16:00
Субханаллоҳ! Маккада хожиларга
қилинган муносабатларни кўринг!
Тўлиқ видеони бу ердан кўринг:
👇👇👇
HIDOYAT 19 Aug 2018, 16:01
🔴НАМОЗГА ДАНГАСАЛИК ҚИЛАДИГАН Ё ЎҚИМАЙДИГАНЛАР УЧУН
Саволни ўқиб титраб кетдим. Жавоб беролмадим..

Мубашшир Аҳмад.

Саволни ўқиб кўриш
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
HIDOYAT 19 Aug 2018, 11:13
Лекин нимадир ўрганиш ниятида бўлган одам учун шу каналда ҳам етарлича маълумотлар бор. Айтмоқчи бўлганим бу канални ҳам, илм ўрганиш талабида бўлганлар учун ўчириб юбормаймиз. 😊
HIDOYAT 19 Aug 2018, 07:28
Ассалому алайкум азиз ўқувчилар!

Агар эътибор бераётган бўлсангиз бу канал деярли ишламаяпти. Сабаби бизни бир нечта каналимиз бўлиб, ҳаммасига қарашга улгурмаябмиз. Шунинг учун бу канални тўхтатишга қарор қилдик.

Энди бизни қуйидага манзил орқали кузатиб боришингиз мумкин. 👇👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEWCwVHqc8w8P50r2A
HIDOYAT 18 Aug 2018, 18:08
​​Ажойиб хотима

Асли испан бўлган бир америкалик йигит тонг пайти Нью-Йоркнинг Бруклин шаҳридаги масжидлардан бирига кириб, биродарларга: «Мен Исломни қабул қилмоқчиман», дебди. Улар унинг кимлигини сўрашибди. У эса: «Мендан ҳеч нарса сўраманглар, фақат мени йўллаб қўйинглар», дебди. Биродарларнинг йўл-йўриқ кўрсатишларидан сўнг йигит ғусл қилиб, шаҳодат калимасини айтиб, мусулмон бўлибди. Сўнг унга намоз ўқишни ўргатишибди. У ғоят ҳушуъ билан намоз ўқибди. Унинг ҳушуъси, саждаси ва намоздаги йиғисини кўриб, масжид аҳли ўзларини жуда ҳақир санаб қолишибди ва унинг ҳолатидан ажабланишибди.

Учинчи куни бир мисрлик биродар у билан ёлғиз қолиб, секин гапга солибди: «Эй биродар! Сенда бир гап бор, менга айтгин», дебди.

Шунда йигит айтибди:

«Мен ўзим насроний хонадонида ўсиб-улғайган, қалбим Масиҳ алайҳиссаломга қаттиқ боғланган эди. Лекин одамларнинг аҳволини кузатиб, мутлақ кўпчилик Масиҳнинг ахлоқидан тамомила бегона бўлиб кетганини кўрдим. Шундан сўнг, Ислом ҳақида қизиқиб кўрдим, у ҳақда ёзилган китобларни ўқидим. Аллоҳ дилимни Исломга очди. Мен сизларнинг олдингизга келган куним тунда чуқур ўй-фикрлар оғушида ухлаб қолибман. Тушимда Масиҳ алайҳиссалом келиб, кўрсаткич бармоқлари билан мана бундай ишора қилиб: «Муҳаммадий бўлгин», дедилар. Шундан сўнг чиқиб, масжид қидирдим ва Аллоҳ мени сизларнинг масжидингизга йўллади».

Мана шу суҳбатдан кейин муаззиннинг ҳуфтон намозига чорловчи азон овози эшитилибди. Ҳалиги йигит ҳам намозхонлар билан сафга турибди. Имом биринчи ракатда сажда қилиб, ўрнидан туриб, иккинчи ракатни бошлабди. Лекин йигит саждадан бош кўтармабди. Ёнидаги одам уни секин туртган экан, йигит ёнига йиқилибди. Билишса, у аллақачон руҳини Аллоҳ жалла ва аълога топшириб бўлган экан. Аллоҳу акбар!!!

Аллоҳ йўлидаги биродарим! Аллоҳ ҳаққи, бу гўзал хотима ҳақида бир ўйланиб кўринг.

Тошкент тумани «Холмуҳаммад ота» жоме масжиди имом-хатиби Авазхўжа Бахромов тайёрлади.

📖 Муслим Кундалиги 📖
Читать полностью
HIDOYAT 18 Aug 2018, 18:08
​​СИНОВ

Бир куни эр хотин товуқ пишириб, энди еймиз деб туришса эшик таққилабди. Хотин эшикни очса тиланчи экан. Аёл ҳалиги товуқдан олиб чиқиб бераман деса, эрни жахли чиқиб, "ҳечнарса берма, ҳайдаб юбор" дебди. Аёл эриниг айтганини қилиб, тиланчини ҳайдаб юборибди.

Орадан йиллар ўтиб, тақдир тақозоси билан улар ажрашиб кетишибди. Аёл бошқа бир бой инсонга турмушга чиқибди. Бир куни эр хотин овқатланиб ўтиришса, эшиги таққилабди. Очиб қараса тиланчи экан. Ҳалиги тиланчини кўриб аёлнинг ранги оқариб, карахт ҳолатига тушибди. Эр бундан ажабланиб, сабабини сўрабди.

Аёл:
– Бу одам кимлигини биласизми?
Эр:
– Йўқ...
Аёл:
– Бу мени олдинги эрим эди.
Шунда эр:
– Мени кимлигимни биласанми? Мен, ўша эринг билан ўтирганингда эшигингизни тақиллатиб келган тиланчиман.

Хулоса: Ҳеч қачон ўзингизда бор нарса учун бошқаларни паст санаманг! Бойлик ҳам, камбағаллик ҳам келиб кетувчи синовдир.

📖 Муслим Кундалиги 📖
Читать полностью
HIDOYAT 18 Aug 2018, 18:08
​​#ШИМИНГНИ КЎТАР, ҚАДРИНГНИ ТУШИРМА!!!

Бугунги кунда айрим йигитларнинг шимни ғалати кийиб юришлари кўпчиликнинг ғашига тегяпти. Худди шими тушиб кетаётган ёш болаларга ўхшайди. Ёш болалар гўдак бўлгани сабабли иштонини эплаб кия олишмайди. Шунинг учун уларга дам-бадам “иштонингни кўтар”, деб турилади. Агар мазкур йигитларнинг шим кийиши шундай давом этаверса, улар учун алоҳида “ШИМИНГНИ КЎТАРИБ ОЛ!”, деган шиорлар билан чиқсак керак, шекилли?!
“Мода”-ку, деб кийиб кетаверадими? Бу “мода” қаердан келган, уни ким ўйлаб топган, бу билан кимга тақлид қилиняпти?.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бирор қавмга тақлид қилса, у ўша қавмдандир”, дедилар. Имом Абу Довуд ривоят қилган
Йигитлик ғурури, мусулмонлик ғурури, дунёга устоз бўлган зотларнинг авлоди – ўзбек ўғлони деган ғурур қаерда қолди? Кўпчилик кийса, у ким бўлишидан қатъий назар кўр-кўрона эргашиб кетаверадими? ??? ...
Энг ёмон томонларидан бири шуки, улар энгашсалар, белнинг аврат қисми очилиб қолади. Бу эса катта гуноҳдир. Агар шу иш намозда юз берса, унинг намози бузилади. Шуни унутмангки, йигитнинг йигитлиги ва қадр-қимматишимини тушириб юришда эмас, аксинча, шимини кўтариб юришидадир.

Қудратуллоҳ Сидиқметов

📖 Муслим Кундалиги 📖
Читать полностью
HIDOYAT 18 Aug 2018, 18:08
🚬Тамаки ўпкангизни ана шундай заҳарлайди! Эҳтиёт бўлинг!
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
📖 T.me/MuslimKundaligi 📖
HIDOYAT 18 Aug 2018, 18:08
РИЗҚ АЛЛОҲДАН

Ғоятда камбағал бир аёл
радио дастурига қўнғироқ қилиб, Аллоҳ учун ёрдам беришлигини илтимос қилади.
Ҳудди шу дастурни эшитиб ўтирган атеист, аёлнинг гапларини тинглаб туриб, уни мазаҳ қилиш фикри ҳаёлига келибди.
Радиодан аёлнинг манзилини
олиб, котибасини чақиртириб
дебди:
- Ҳозироқ бозорга бориб, катта миқдорда озиқ-овқат
махсулотларини сотиб оласиз-да, мана бу манзилга элтиб берасиз.
Агар аёл сиздан:
- "Булар кимнинг номидан" деб сўраса, унга:
- "Булар шайтоннинг номидан" деб айтасиз, тшунарлими? деб буйруқ
берибди.
Ва ниҳоят атеистнинг котибаси аёлнинг манзилига етиб келиб, аёлга маҳсулотларни топширибди.
Аёл озиқ-овқатларни кўплигини кўриб, жудаям хурсанд бўлиб кетибди. Ва ёрдам учун ўзининг чексиз миннатдорчилигини изхор
этиб, катта миқдордаги озиқ-
овқатларни кичкинагина кулбаси ичига бирин-кетин ташибди.
Шунда котиба аёлдан кулиб
сўрабди:
- Бу озиқ-овқатлар кимнинг
номидан эканлигига қизиқмайсизми?
Аёл жавоб берибди:
- Йўқ, менга бунинг қизиғи йўқ. Чунки Аллоҳ амр этиб турганда, уни қутқариб қолиш учун ҳаттоки шайтонлар ҳам шай бўлиб турар эканлар.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўрадилар:
- "Қайси хислатлар исломда энг
яхшидир?".
Айтдилар:
- "Очларга таом бермоғинг ва
таниган ё танимаганга салом
бермоғинг".
(Ал-жомиъ ас-
саҳиҳ)


📖 Муслим Кундалиги 📖
Читать полностью
HIDOYAT 17 Aug 2018, 19:03
Дунёнинг барча илмларини ўрганиб, олим даражасига етишсанг-у, Аллоҳ нималларга буюриб, нимадан қайтарганини билмасанг, сенинг олимлигинг бир пулдир!

«Муслим.Кундалиги» билан манфаатли илм ўрганамиз👇
HIDOYAT 17 Aug 2018, 19:02
​​ЗАКИЙ БОЛА

Бухоро амирларидан бири шаҳарнинг обод кўчасида сайр қилиб юрса, қаршисидан китоб жилдини елкасига ос-ган бир мактаб толиби чиқиб қолибди. Бола ҳушёр ва за-кий экан, дарров тавозеъ билан нотаниш кишига салом берибди. Амир алик олиб, боланинг қаердан келаётганини сўрабди.
– Мактабдан келяпман, ҳазратим, – жавоб берибди бола.
– Халтангда нима бор? – сўрабди амир.
– Қуръон китоби бор.
– Шундайми? Қайси сурага келдинг?
– Фатҳ сурасига келганман, – ҳозиржавоблик билан дебди бола.
– Қани, Китобни кўрай-чи, – дебди амир қўл чўзиб. Бола Китобни олиб берибди. Амир варақлаб кўрса, Китобнинг хатчўпи бошқа саҳифада турганмиш. «Бола мени алдабди-да! – ўйлабди амир. – Хатчўп Фатҳ сурасида эмас, бошқа жойда турибди. Бола ҳозирдан ёлғонга ўрганса, улғайганда ҳаммани алдайдиган бўлади. Менга рост сўзламадими, бошқаларга ҳам фақат ёлғон сўзлайди. Бунга устози айбдор, уларни бир жазолаб қўйиш керакка ўхшайди».
– Нега мени алдадинг, хатчўп бошқа жойда турибди-ку?! – дебди амир жаҳли чиқиб.
– Ҳазратим, бир қошиқ қонимдан кечинг, – дебди бола тавозеъ билан. – Устозим «Ҳар кимга ҳам ёқадиган гап айтиш керак», деган эдилар. Шунинг учун сизни мамнун қилиш мақсадида Фатҳ сураси, деган эдим. Ахир под-шоҳлар, амирлар улуғ ишларни, ҳарбий юришларни бошлашдан аввал Фатҳ (ғалаба, нусрат) сурасини ўқити-шларини устозимдан эшитган эдим.
Бу гапдан амирнинг тунд башараси очилиб, боланинг елкасига аста шапатилабди:
– Боракаллоҳ, муллабачча, бу гапинг ўринли, – дебди ва ёнидан битта олтин танга олиб узатибди:
– Ма, ол, бу зукколигингнинг мукофоти.
Бола тиллани олишга кўнмабди.
– Нега пулни олмаяпсан? – ҳайрон бўлибди амир.
– Ота-онам уришишади.
– Нега уришишади?
– «Қаердан олдинг?» деб
– «Подшоҳ берди», дейсан...
– Бунга ишонишмайди.
– Нега ишонишмайди?
– «Подшоҳ берса, битта эмас, бир лаган тилла берарди», дейишади.
Амир боланинг закийлигидан завқланиб кулибди ва унинг уйига бир лаган тилла юборибди.

"Кўҳна дунё ривоятлари"

📖 Муслим Кундалиги 📖
Читать полностью
HIDOYAT 17 Aug 2018, 06:32
​​Жума куни қилинадиган амалларнинг энг афзалларидан бири – Пайғамбаримизга Муҳаммад Мустафо ﷺ га саловат айтишдир!

Бу ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жума куни менга кўп саловот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг менга айтган саловоти кўрсатилади. Ким менга кўп саловот айтган бўлса, (Қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади”, деганлар.
(Имом Байҳақий ривояти).

– Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

– Аллоҳумма солли ва саллим ъалaа ҳабибина Муҳаммад.


📖 Муслим Кундалиги 📖
Читать полностью
HIDOYAT 17 Aug 2018, 06:32
▶️┠Каҳф сураси

👤┠Мишари Рошид ал Афасий

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
📖 T.me/MuslimKundaligi 📖
Attached file
HIDOYAT 17 Aug 2018, 06:32
Барча ғорлар зулматдир. Фақат Қуръонимиздаги ғоргина икки жума оралиғидаги нурдир.

«Каҳф» – ғор дегани. Бу ерда жума куни Каҳф сурасини ўқишнинг фазилати назарда тутилмоқда.

📖 T.me/MuslimKundaligi
HIDOYAT 17 Aug 2018, 06:32
🕌 ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

– Жума учун ғусл қилиш.

– Хушбўй нарсалар суртиш.

– Чиройли кийимлар кийиш.

– Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

– Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

– Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

– Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

– Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

– Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

– Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

– Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

– Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

📖 Муслим Кундалиги 📖
Читать полностью
HIDOYAT 17 Aug 2018, 06:32
🌸 Кунларнинг шоҳидир ЖУМА айёми,
🌸 Шу сабаб улуғдир бу куннинг номи.
🌸 Улуғ зот бормикан Аллоҳдан бўлак,
🌸 Мусулмон аҳлига Жума муборак!

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
📖 T.me/MuslimKundaligi 📖
HIDOYAT 17 Aug 2018, 06:32
Ассалому алайкум!

Нурлардан яратди фаришталарни,
Мўминларга атади гўзал жаннатни.
Азон садосидан мамнундир фалак,
Меҳрибон диндошим жума муборак!

📖 T.me/MuslimKundaligi 📖
HIDOYAT 15 Aug 2018, 11:39
​​“Ҳазрати Муҳаммаднинг (алайҳиссалом) одам боласи бўлгани бутун инсониятга фахрдир. Чунки у зот умумий бўлса-да, ўн тўрт аср аввал шундай қонун ва асосларни келтирдики, биз оврупаликлар икки минг санадан кейин уларнинг қиймати ва ҳақиқатини англаб етсак, энг масъуд, энг саодатли насллар бўламиз”.

Шебол, файласуф

––––––––––––––––––––

“Агар кишининг буюклиги унинг қилган ишларига, қозонган зафарларига, имконияти оз бўлса-да, кўп иш қилганига қараб баҳоланадиган бўлса, Муҳаммад (алайҳиссалом) инсонларнинг энг буюгидир. Пайғамбар, нотиқ, даъватчи, қонуншунос, жангчи, қалбларнинг ҳимоячиси, ғоялар тарғиботчиси, имом, давлат арбоби, ер юзининг йигирма минтақасида Исломиий салтанат қура олган... Муҳаммад (алайҳиссалом) ана шундай зот эди! Унга ҳеч қайси буюк инсон тенглаша олмайди! Наҳотки у ўлчовларга сиғса?!”

Ламартин, франсуз олими

––––––––––––––––––––

“У бир пайтнинг ўзида ҳам Папа, ҳам Сезар эди. Аммо Папа бўлиб, унда Папанинг иддаолари йўқ эди. Сезар бўлиб, унда Сезарнинг беҳисоб лашкари ҳам йўқ эди. Агар бирон бир шахс мунтазам қўшинсиз, тансоқчиларсиз, саройларсиз, давлат даромади (солиқларсиз), мен Унинг изни-ихтиёри билан бошқардим, дея олса, унда у Муҳаммаддир (алайҳисссалом). Чунки унинг қўлида ҳеч қандай бошқарув воситаларисиз ва асосларисиз ҳокимият бор эди”.

Аннай Безант, ҳинд олими

––––––––––––––––––––

“Ҳазрати Муҳаммад (алайҳиссалом) ҳақида гапирганларимиз бир нуқтада тўпланади. У ҳам бўлса, бу зотнинг хулқ-атвори юксаклиги, ахлоқининг покизалигидир. Булар шундайин улуғ фазилатларки, у замондаги маккаликлар орасида жуда нодир эди”.

Вилям Муир, Оврупа шарқшунос олими

––––––––––––––––––––

“Машур пайғамбарлар ва фотиҳлар орасида ҳаёти Ҳазрати Муҳаммаднинг (алайҳиссалом) тарихидек энг кўп ва барча нуқталарда батафсил ўрганилган шахс йўқ”.

Жон Девенпорт, инглиз олими

––––––––––––––––––––

“Муҳаммад (алайҳиссалом) тарғиб қилган ғояларнинг жозибаси унинг издошларини Пайғамбар шахсияти сари тортаверади. Зеро, у одамларни ақл-идрок ва дин билан бошқарган эди”.

Эдвард Гиббон, инглиз олими

––––––––––––––––––––

“Муҳаммаднинг (алайҳиссалом) зафар-ютуқлари унинг буюклигига далолатдир. Бундай мақом-мартабага эришган бошқа шахс Ғарбда маълум эмас. Уни сеҳргарликда айблаш мақсадига эришолмай, ноилож қолган одамнинг чиранишидир”.

Вилям Монтгомери, Оксфорд университети профессори

Манба: islom.uz

📖 Муслим Кундалиги 📖
Читать полностью
HIDOYAT 15 Aug 2018, 11:39
Ғарблик холис мутафаккирларнинг Пайғамбаримиз (алайҳиссалом) ҳақларидаги тавсифлари

Бугунги кунимизда бутун олам Муҳаммад алайҳиссаломнинг зотларига, сифатларига ва таълимотларига қанчалик муҳтож эканини ўтган асрнинг буюк ақл эгаларидан бири, забардаст инглиз мутафаккири ва ёзувчиси Бернард Шоу ўзининг: “Агар Муҳаммад пайғамбар тирик бўлганида, замонамиз муаммоларини бир пиёла чой устида ҳал қилган бўлар эди”, деган сўзлари билан ифодалаган эди.

Агар буюк ёзувчининг бу сўзлари Бернард Шоуга ўхшаш ғарбликлар учун шону шараф бўладиган бўлса, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга умматликни даъво қилиб туриб, у кишига эргашмай юрган шарқликлар учун ору номусдир.

(Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, “Зикр аҳлидан сўранг”, 3-сон, 59-бет)

📖 Муслим Кундалиги 📖
Читать полностью